«Дунёдаги мавжуд вазият туфайли IJF, шунингдек, Тбилисидаги Grand Slam ташкилотчилари тадбирни кейинга қолдиришга қарор қилишди. Дастлаб турнир 2022 йилнинг 25-27 март кунларига белгиланган эди. Энди у 2022 йил 3-5-июн кунлари бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.
Қўшимча қиламизки, яқинда Исроилда Grand Slam турнири бўлиб ўтди. Қозоғистон терма жамоаси учун у мавсумнинг биринчи йирик мусобақаси бўлди.