Шу пайтгача Қозоғистоннинг 18 шаҳрида ўтказилган Tartyl Fest республика турникка тортилиш фестивали Семейгача етиб борди.
Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилади.
3 сентябр куни шаҳардаги «Арена» маданият ва спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган фестивалда иштирок этиш истагида бўлганларни рўйхатга олиш эрталаб соат 9:00да бошланиб, соат 11:00гача давом этади.
Очилиш маросими эса соат 14.00. Ҳозирча мамлакат рекордини Қарағанди шаҳрида 50 марта турникка тортилган Евгений Нам ўрнатган.
Иштирокчилар ёшига қараб 3 гуруҳга бўлинган. Хусусан, 18 ёшгача (ўсмирлар), 18 ёшдан 30 ёшгача (ёшлар) ва 30 ёш ва ундан катталар (катталар).
Соврин жамғармаси: 1-ўрин – 200 минг тенге, 2-ўрин – 100 минг тенге, 3-ўрин – 50 минг тенге. Катта якуний мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 3 миллион тенге, 2-ўрин – 2 миллион тенге, 3-ўрин – 1 миллион тенге.
Гранд финал 6 сентябр куни Нур-Султанда бўлиб ўтади.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули