ASTANA. Kazinform — Март ойида Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ротацион раислигини ўз зиммасига олади. АҚШ президентининг рафиқаси биринчи марта Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилади. Бу БМТ тарихида биринчи марта содир бўлди. Мелания Трамп болалар, технология ва таълим мавзуларида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда DW хабар берди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп 2 мартда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц маълум қилди.
"Мелания Трамп АҚШ тарихида Хавфсизлик кенгашида раислик қиладиган илк биринчи хонимга айланади. Бу Американинг Кенгашдаги раислигининг илк кунида юз беради", - деб ёзган у. "БМТни яна буюк қиламиз!", - деб қўшимча қилди Уолц.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.