Квартира етимларга, ногиронларга, кам таъминланган ва тўлиқ эмас оилаларга, шунингдек, бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларга берилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Тараз шаҳрида 54 та кўпқаватли уй қурилмоқда. Шу орқали 3025 оилани шахсий уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган. Улар орасида 1100 кам таъминланган ва кўп фарзандли оилалар бор.
Бугунги кунда Таразда уй-жой навбатида 18,6 минг киши турибди.