Бош муфтий зиёратини Қорахон бобо қабрини махсус зиёрат қилишдан бошлади. Муфтий ҳазратлари Тараз шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман иштирокчилари билан биргаликда бобо руҳига Қуръон бағишлади.
Анжуманда Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан олимлар иштирок этиб, ислом дини, ёзма ёдгорликлари, Қорахонийлар давридаги адабий ёдгорликлар мавзусида маъруза қилади. Бундан ташқари, Бош муфтий иштирокида вилоят «Ҳибатулла Таразий» марказий масжиди ёнидаги «Қамқор-шарапат» дастурий маросим хизмат кўрсатиш маркази ва Ойша Биби қишлоғида жойлашган «Ҳибатулла Таразий» мадраса-коллежининг қўшма «Бейбит ота» биноси очилишида иштирок этиш, ҳамда вилоят спортчилари билан учрашиши режалаштирилган.
Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова