Танга осиш: Қозоғистон икки олтинга эга бўлди

Фото: Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Бугун танга осиш бўйича икки босқичли мусобақа бўлиб ўтди. Иккаласида ҳам қозоғистонлик спортчилар ғолиб чиқди.

Бекнур Сериков “Беш босқич” бўйича олтин медални қўлга киритди. Мўғулистонлик спортчи Айболат Унаткан иккинчи, қирғизистонлик Адилбек Кенжебекули кучли учликдан жой олди.

Фото: ҚР Миллий от спорти маркази матбуот хизмати

Қозоғистонлик Рахат Қамбаров “қўш қулоч” баҳсларида ғолиб чиқди. Мўғулистонлик спортчи Мэлс Науризбек кумуш, қирғизистонлик Асқат Талайбеков бронза медалига сазовор бўлди.

Фото: ҚР Миллий от спорти маркази матбуот хизмати

Эртага спортчилар танга осишнинг “етти қут” бўйича баҳслашадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон кўпкари бўйича Кўчманчилар ўйинлари чемпиони бўлган бўлса, Қирғизистон кўк бўру терма жамоаси V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари чемпиони унвонини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.