Тан олиш керакки, санкциялар ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиётига босим ўтказмоқда - Тоқаев

Фото:
ASTANA. Кazinform – Бишкекда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев санкцияларнинг қарама-қаршилиги ЕОИИ мамлакатларига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Барчамизга маълум бўлган санкциялар чекловлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо барча мамлакатлар иқтисодиётига босим ўтказаётганини тан олиш керак. Шу боис, бизнинг фикримизча, бу масалага комиссия ва мамлакатларимиз ҳукуматларига алоҳида эътибор қаратиш ва ушбу санкция чекловлари таъсирини секинлаштириш йўлларини таклиф қилиш зарур», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, Президент Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган Олий ҳаракат гуруҳи фаолиятини самарали деб баҳолади.

«Аммо бунга миллийликдан юқорироқ жиҳатлар етишмайди. Ҳайъат аъзоси сифатида комиссия бу ишга раҳбарлик қилиши керак, деб ҳисоблайман. Албатта, иш жараёнида комиссия ваколатига асосланиб, халқаро жиҳатлар ҳам инобатга олиниши керак», — деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Бишкекда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Айни дамда Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари кичик гуруҳ билан учрашув ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка хизмат сафари билан боргани хабар қилинганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар