«2025 йилга келиб, олий маълумот олиш учун ажратиладиган грантлар сони 50 фоизга кўпаяди. Бу шуни англатадики, 75 минг ёшлар бепул олий маълумот олади», - деди ҚР Президенти.
Шунингдек, Давлат раҳбари талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом этишини таъкидлади.
«Талабалар учун стипендиялар 2 бараварга, бакалавриат ва докторантура учун стипендиялар 1,5 бараварга ошади. 2025 йилга келиб коллеж ва университет ётоқхоналаридаги жойлар сони камида 50 мингга кўпаяди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай