ALMATY. Kazinform - Ядро технологиялари хавфсизлиги бўйича илмий-техника маркази ижрочи директори ўринбосари Олег Романенко Қозоғистонда келажакда АЭС да қурилиши мумкин бўлган реакторлар ҳақида гапирди. Унга кўра, III ва III+ авлоддаги босимли сув реакторларидан фойдаланиш режалаштирилган. Бу технологиялар атом электр станцияларининг юқори хавфсизлиги ва иш самарадорлигини таъминлайди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
- Таклиф этилаётган реакторларга келсак, гап босим остида ишлайдиган III ва III авлод реакторлари ҳақида бормоқда. Бу реакторлар икки паллали: реактордаги сув қайнамайди, лекин иситилади ва иккинчи контурдаги буғ генераторлари орқали иссиқликни узатади, бу ерда буғ ҳосил бўлади, кейин эса турбинага берилади. Улар муҳофаза қилиш - герметик қобиқ, шунингдек, фавқулодда совутиш тизимлари билан жиҳозланган. Қувват йўқолган тақдирда реактор ядроси совишда давом этади ва жараёнлар секинлашади, бу эса қўшимча хавфсизликни таъминлайди. Яъни, таклиф этилаётган лойиҳалар анча хавфсизроқ, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2024 йил 2 сентябрь куни атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказиш санасини 2024 йил 6 октябрга белгилаб, уни ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Қозоғистонликларнинг атом электр станциялари қурилиши бўйича сўровига бағишланган брифингда Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти респондентларнинг ярмидан кўпи референдумда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Жами саккиз минг мамлакат фуқароси сўровдан ўтказилди.
Муаллиф: Еламан Турисбеков
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.