«Салом! Бугун мен «Сбербанк» филиалига ташриф буюрдим. Менда кредит бор. Айтганча, улар кредитларини тўламаганларнинг барчасига жарима ёзмоқдаларлар. Қозоғистон банклари фавқулодда ҳолат даврида кредитларни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима солишни тўхтатган эди-ку. Хабардор бўл! Фойдаланувчидан», — дейилади Instagramдаги постда.
«Сбербанк» хабар қилишича, бу ёлғон маълумот. Банкнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда муддати ўтган кредитлар учун фоиз олинмайди.
«Январ ойининг охиригача кредит бўйича фоизлар ва пенялар ҳисобланмайди», — дейилади «Сбербанк» хабарида.