“Сўнгги кунларда Алматидаги миллий соғлиқни сақлаш марказига Ғарбий Қозоғистон вилоятидан болалар ётқизилди. Шунингдек, 80 нафар бола Ақмола вилоятидаги «Жасдәурен» оромгоҳига жойлаштирилди. Биринчи партияда Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Ақмола ва Ақтўбе вилоятларидан жами 600 нафар бола 11 та соғломлаштириш марказига қабул қилинади”, — деди Едил Оспан Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Вазирлик «Қазақстан темір жолы» билан биргаликда болаларни соғломлаштириш марказларига бепул етказиб беришни ташкил этади.
“Болалар сифатли таълим олишлари учун зарур бўлган ўқув қуроллари, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар билан таъминланди. Эвакуация марказларидаги болаларни республика аҳамиятига молик инновацион мактаблар ётоқхоналарига жойлаштириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари ҳал этилмоқда. «Дарын» ихтисослаштирилган мактаблари бугундан болаларни қабул қила бошлади”, — деди вазир ўринбосари.