ASTANA. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев сув тошқинидан жабрланганларга тўланадиган товон пули миқдорини маълум қилди.
“Бугунги кунда 20 минг 600 оилага 100 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида бир марталик тўлов берилди. Тўланган маблағларнинг умумий миқдори 7,5 млрд тенге. 680 оилага етказилган моддий зарар учун 362 миллион тенге миқдорида товон пули тўланди”, – деди Қанат Бозимбаев.
Бош вазир ўринбосари маълумотларига кўра, ҳозиргача 568 оилага уй-жойларни таъмирлаш ва тиклаш учун 710 миллион тенге миқдорида товон пули берилган.
“Ҳудудларда етказилган зарарни аниқлаш ва қоплаш ишлари давом этмоқда. Вазият доимий назорат остида”, – деди у.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы