Таиланднинг Самутпракан шаҳрида ўтказилган қитъа миқёсидаги мусобақада Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 3-ўрин учун кечган баҳсда Эрон терма жамоасини 8:5 ҳисобида мағлуб этди.
Гуруҳ босқичида «А» гуруҳидан жой олган миллий терма жамоа Жанубий Кореяни 6:5, Таиландни 15:4, Ҳиндистонни 17:4 ҳисобида мағлуб этиб, Эронга 10:11 ҳисобида имкониятни бой берди.
Чорак финалда Сингапурни 18:8 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда Японияга 4:20 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 2012 йилда Осиё чемпиони, 2009 йилда кумуш, 2015 йилда бронза медалини қўлга киритган.
Қозоғистон аёллар терма жамоаси эса 3-ўрин учун кечган ўйинда Таиландни 14:5 ҳисобида мағлуб этди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: olympic.kz