“Ақтўбе вилоятининг Қобда қишлоғида қурилиш ишлари бошланди. У ерда инфратузилма тортилиб, 87 та уй-жой қурилди. Балки кенгайтирармиз, чунки зарар кўрган уйлар кўп”, - деди Қанат Шарлапаев Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Вазирнинг сўзларига кўра, қурилиш ишларининг суръати сув тошқини даражасига боғлиқ.
“Биз энг керакли нарсаларни сотиб оламиз. Сув тошқинлари камайган жойларда уй-жой қуриш учун ер участкаларини кўриб чиқяпмиз. Ақтўбе вилоятидаги ер участкасининг 43 фоизи аниқланиб, тайёрланди. Қостанай вилоятида айрим ер участкалари тайёр, деярли 100 фоиз инфратузилма билан қопланган. Бу ишлар билан маҳаллий ҳокимликлар шуғулланади, асосийси, уй-жой қурилаётган ер участкаларини яна сувга туширмаслик ҳақида ўйлашимиз керак”, — деди у.