Reuters ва Al Hadath манбаларига кўра, Сурия президенти Башар ал-Ассад мамлакат пойтахтини самолётда тарк этди.
Reuters хабарига кўра, Асад якшанба куни Дамашқдан номаълум томонга учган. Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг хабар беришича, у шанба куни соат ўнда шаҳарни тарк этган.
BBC хабарига кўра, суриялик исёнчилар Дамашққа шимол ва жанубдан яқинлашмоқда. Исёнчилар ўзларининг Telegram-каналларида Дамашқ яқинидаги Сайедная қамоқхонасини эгаллаб, у ердаги маҳбусларни қўйиб юборишганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сурия жанубидаги хавфсизлик муаммоси туфайли Иордания ички ишлар вазири чегара пунктини ёпишга қарор қилган эди.