ХХ қишки Сурдолимпиада ўйинларида классик шахмат бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 10 очко билан бронза медалини қўлга киритди. Олтинни 12 очко жамғарган Хорватия спортчилари қўлга киритган бўлса, кумуш медаль 11 очко жамғарган Польша терма жамоасига насиб этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Терма жамоа таркибида Султан Қожахметов, Самажан Кеттебеков, Максим Рожков, Амангелди Науризғалиев, Мейрман Пернеев ва Виктор Максименко бор.
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
“Классик шахмат турнири шиддатли кечди, бизга рақиб жамоалар юксак маҳорат намойиш этишди. Ўйинлар давомида спортчиларимиз Италия, Германия ва Сербия терма жамоалари устидан ғалаба қозонишди, Украина ва Польша жамоалари билан дуранг ўйнади, аммо Хорватия терма жамоасига имкониятни бой берди. Натижада 7 тур якунига кўра жамоамиз ўн учта жамоа орасида учинчи ўринни эгаллади”, – дейди шахмат бўйича катта мураббий Елдос Кузербаев.
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
2-12 март кунлари Туркиянинг Эрзурум шаҳрида ХХ қишки Сурдолимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада Қозоғистондан 26 нафар спортчи уч йўналиш: шахмат, сноуборд ва чанғи югуриш бўйича иштирок этди.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы