ASTANA. Kazinform — Польшадаги Бельско-Бяла шаҳрида кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси яна бир олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Қозоғистон каратэ федерацияси хабар беради.
Ўсмирлар тоифасида кумите дастури бўйича 76 килограммгача бўлган вазн тоифасида Сунқар Қанибек ғолиб бўлди. Ҳамюртимиз финалда Шотландия спортчиси Броди Каллен билан куч синашиб, яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Ҳисоб — 4:0.
Сунқар Қанибек 2024 йилда айнан шу вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Алихан Қадирғалининг натижасини такрорлади.
Қайд этиш жоизки, Сунқар Қанибек Қизилўрда каратэ мактаби тарбияланувчисидир. У бунга қадар ёшлар ўртасидаги А серияси доирасида Фужайра ва Гвадалахарада ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.