ASTANА. Кazinforn — Беларусда сунъий интеллект ёрдамида яратилган иконага муқаддас маросим ўтказилди. Маросим 11 октябрь куни Новолукомль шаҳридаги Авлиё Марям Магдалина черковида бўлиб ўтди. Бу — Авлиё Карло Акутиснинг тасвири, у ҳали ҳам мамлакат ва дунёда католик черкови учун ноёб ҳисобланади, деб хабар беради Каzinform католик черкови порталига таяниб.
Янги иконага архиепископ Тадеуш Кондрусевич дуо қилди. Бу ҳақда ксэндз Николай Липский Массанинг онлайн трансляцияси пайтида эълон қилди.
Авлиёнинг тасвири ён қурбонгоҳ ёнига қўйилди. У Авлиё Марям Магдалина иконаси учун парда сифатида ишлатилади.
Липскийнинг сўзларига кўра, бу икки тасвир христианликнинг биринчи асрларидаги Инжил ҳикоясини замонавий рақамли жамият эҳтиёжлари билан боғлайди.
Карло Акутис "кибер-апостол", интернет ва ёшларнинг ҳомийси деб аталади. У интернетдан католикликни ёйиш учун фойдаланган ва Евхаристик мўъжизаларнинг онлайн каталогини яратган. Акутис 2006 йилда 15 ёшида лейкемиядан вафот этган. У 2025 йилда каконизациланган ва авлиё деб эълон қилинган.
Бу ташаббус диндорлар орасида тортишувларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги баъзи фойдаланувчилар СИ томонидан яратилган тасвирни икон деб ҳисоблаш ва унга сиғиниш мумкинлигига гумонланишди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.