Грантлар тўртта таълим дастурига ажратилади:
1.6B01501 - Информатика - (25 та грант)
2.6B06101 - Ахборот тизимлари (СИ) - (25 та грант)
3.6B06303 - Киберхавфсизлик (СИ) - (25 та грант)
4.6B06102 - Компьютер дастурлаш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш - (25 та грант)
Ҳар бир дастур сунъий интеллект соҳасида замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда мутахассислар тайёрлашга қаратилган.
Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: 7 701 412 7539 (WhatsApp) 7 775 517 6668 (WhatsApp).
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Жанубий Корея фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаол мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда икки давлат президентлари жорий йил 12 июнда Астана шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилган эди. Туркистонда Корея университетининг филиалини очишга қарор қилинди.