Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, саёҳатчиларнинг энг машҳур йўналишлари Алмати яқинидаги миллий боғлар, хусусан, Или-Алатау миллий боғи, Шарин чотқоли, Алтинемел ва Кўлсой кўлларидир.
Бугунги кунда мамлакатдаги 14 та миллий боғда барқарор туризм тамойиллари асосида инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Сайёҳларнинг қулай дам олишлари учун сайёҳлар марказлари, кемпинглар, глампинг майдончалари ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда.
Кейинги йилларда яна 8 та замонавий сайёҳлик марказлари фойдаланишга топширилди. Улар ахборот тизимлари, йўналишлар билан навигация ва асосий инфратузилма билан жиҳозланган.
– Мазкур марказлар ташриф буюрувчиларга табиий экотизим, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, махсус маршрутлар, қўриқланадиган ҳудудда саёҳат қилиш қоидалари ҳақида маълумот беради.
Экотуризмни ривожлантириш табиий меросни асраб-авайлаш, мамлакат сайёҳлик салоҳиятини ошириш, ҳудудларни барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда туризмга йўналтирилган инвестициялар 20,3 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.