Қочиш ҳолати ҳақида қамоқхона маъмурияти фақат кейинги кунигина хабардор бўлган.
Ёш йигит одам савдоси ва ўғрилик каби бир қатор жиноятлар учун судланган, шунингдек уюшган жиноий гуруҳ билан алоқадорликда гумон қилинаётган эди. Унинг камерасида яна икки маҳбус бўлган, улардан бири 11 июлда озод этилган.
Ҳодиса юзасидан қамоқхона ичида текширув бошланган. Қамоқхона раҳбари Себастьен Ковэль BFMTV телеканалига берган интервьюсида бу ҳолатни “жуда кам учрайдиган вазият” сифатида баҳолаб, бундай ҳолат “қатор жиддий қонунбузилишлар белгиси” эканини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, қочиш ҳолатини қамоқхонадаги жой етишмаслиги сабабли маъмурият пайқамай қолган бўлиши мумкин. BFMTV телеканалига берган изоҳида қамоқхона вакили муассаса 170% тўлганини айтган.
Шунингдек, Франциянинг Рона департаментидаги Миллий полициянинг идоралараро бошқармаси (DIPN) ушбу қочиш ҳолати юзасидан тергов олиб бормоқда.