Судандаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 270 кишига етди

Фото:
HARTUM. ТАSS-Кazinform – Судандаги қуролли тўқнашувлар бешинчи кун давом этмоқда. Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) қуролли тўқнашувлар давомида 270 киши ҳалок бўлгани ва 2600 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус баёнотига таяниб.

Судандаги можаро бешинчи кун давом этмоқда. Халқаро ҳамжамият таклифи билан тузилган 24 соатлик сулҳ бир неча дақиқа давом этди. Можаро томонлари, Судан армияси ва «Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари» ҳарбийлаштирилган гуруҳи мамлакатдаги муҳим жойлар учун жанг қилмоқда ва бир-бирини сулҳ вақтида ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.

Мамлакат пойтахти Хартумга ҳаво ва артиллериядан ҳужум қилинмоқда. Аэропорт ёпиқ. Кўчаларда портлаш овозлари эшитилади.

Фото: bbc.com

Сўнгги хабарлар