Эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда Қозоғистон терма жамоаси биринчи дивизионда Саудия Арабистони билан баҳслашди.
Дастлабки баҳсда қозоғистонлик спортчи Кирилл Герасименко саудиялик рақиби Алим Аззамни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Иккинчи бўлиб майдонга тушган Алан Қурманғалиев эса Токио Олимпиадаси иштирокчиси Али Ал-Ҳадравийни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳал қилувчи баҳсда Айдос Кенжеғулов рақиби Наиф ал-Жадийни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа Қозоғистон эркаклар терма жамоаси саккизта кучли жамоалар қаторидан жой олди.
Саудия Арабистони биринчи дивизионнинг илк учрашувида Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Астанадаги BEELINE ARENA Миллий теннис марказида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бошланган эди. Турнирда 26 давлатдан 210 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.