Стол тенниси бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси дунёнинг энг кучли 24 жамоаси сафидан жой олди
ASTANA. Kazinform - Пусан шаҳрида (Жанубий Корея) стол тенниси бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида кичик гуруҳлардаги ўйинлар якунланиб, шоҳсупага кўтарилиш йўлини давом эттирадиган 24 жамоа аниқланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Кореяда ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа АҚШни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз кичик гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатининг ТОП 24 талигига кирди.
№2 гуруҳ:
1-ўрин – Германия;
2-ўрин – Қозоғистон;
3-ўрин – Англия;
4-ўрин - АҚШ;
5-ўрин – Саудия Арабистони.
100 фоизлик ғалабали натижа кўрсатган терма жамоа етакчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Кирилл Герасименкони алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз: 7 ўйин, 7 ғалаба.
Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) дунёдаги энг йирик халқаро спорт федерацияси бўлиб, жаҳон чемпионатида 227 давлат ва фақат 40 та терма жамоа иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Бугун қозоғистонлик спортчилар Ҳиндистон терма жамоасига қарши 1/8 финалга чиқиш учун кураш олиб боришади.