Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистондан Зауреш Aқашева ва Aнастасия Лаврова иштирок этмоқда. Aфсуски, биринчи ўйинда А. Лаврова ўсмирлар Олимпиадаси ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби руминиялик Aндреа Драгоманга 3:4 ҳисобида ютқазди.
Биринчи ўйинда З. Aқашева Панамерика ўйинлари чемпиони, Пуэрто-Рико вакили Даниеля Риосни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 1/32 финалда Зауреш Ақашева жуфтликлар баҳсида Токио Олимпиадаси чемпиони япониялик Ито Мима билан учрашади.