Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 февраль куни бошланган мусобақада дунёнинг 30 давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.
Ҳозирда Қозоғистон терма жамоаси ушбу турнирдан учта медални қўлга киритди. Улардан бири кумуш, иккитаси бронза.
Мария Дмитриенко «Трап» дастури бўйича ўтказилган шахсий баҳсларда кумуш, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Никита Моисеев ва Анита Нурланова бронза медальни қўлга киритди.
Қозоғистон номидан жами 36 нафар спортчи иштирок этмоқда.