Учириш 28 сентябрда Техасдаги Starbase космодромидан амалга оширилди. Бу Starship кемасининг 14-синов парвози бўлди. Бунга қадар барча учиришлар суборбитал траектория бўйлаб амалга оширилган эди.
Учирилгандан сўнг Starship кемасининг юқори босқичи Super Heavy тезлаткичидан ажралиб чиқди ва у кейинчалик Мексика кўрфазига қўнди.
Учирилишдан тахминан 18 дақиқа ўтгач, двигателлардан бири ишдан чиққан, бироқ SpaceX мутахассислари парвозни давом эттиришга рухсат берган. Учирилишдан ярим соат ўтмасдан кема илк бор Ер орбитасига чиқди.
Шундан сўнг Starship 26 та Starlink V3 сунъий йўлдошини муваффақиятли равишда космосга олиб чиқди.
Парвоз экипажсиз амалга оширилмоқда. Режага кўра, кема Ер атрофида бир неча марта айланиб учганидан сўнг Тинч океанига қўнади.