Вазирлик бундай қарорни ишлаб чиқаришнинг пасайиши фонида ички талабни қоплаш ва цитрус маҳсулотлари нархининг спекулятив ўсишига йўл қўймаслик зарурлиги билан асослади.
Савдо вазирлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсати доирасида Туркиядан лимон экспорти вақтинча тўхтатилишини тушунтирди.
“Мавсумнинг нормал об-ҳаво шароити, айниқса Адана, Мерсин ва Ҳатай каби провинцияларда 8 апрелдан бошлаб лимон экспортини тўхтатишга қарор қилинди. Савдо вазирлиги бозордаги вазиятни диққат билан кузатиб боради ва керак бўлганда қўшимча чоралар кўради”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ нархларни пасайтириш мақсадида Жанубий Корея ва Туркиядан тухум импорт қилишни бошлагани ҳақида ёзган эдик.