«Азиз ватандошлар! Аввал айтиб ўтганимдек, амалга оширилаётган кадрлар алмашинувини қонунийлаштирмоқчиман. Мен учун ҳеч қандай лавозим давлат яхлитлигидан, халқ бирлигидан ва жамият тинчлигидан юқори эмас.
Мавжуд вазиятни иложи борича тезроқ ҳуқуқий мақомга қайтаришимиз керак. Ижро этувчи ҳокимиятнинг қонуний раҳбарлари ва мамлакатда қонун устуворлиги тасдиқланганидан кейин мен Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимидан кетишга тайёрман», - дейилади баёнотда.