ASTANА. Кazinform — Sony Interactive Entertainmen 2028 йилдан бошлаб PlayStation консоллари учун барча янги ўйинларни рақамли форматда чиқаради. Шундай қилиб, компания янги ўйинлар учун дисклар ишлаб чиқаришни тўхтатади, деб хабар беради Kyodo .
Компаниянинг контент коммуникациялари бўйича директори Сид Шуман ўз баёнотида ушбу қарор истеъмолчилар талабига жавобан қабул қилинганини айтди.
— Бу — Sony Interactive Entertainmen учун ривожланиш йўналиши. Чунки истеъмолчиларнинг рақамли контентга бўлган талаби жисмоний дискларга қараганда анча юқори, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу ўзгариш дискларда чиқарилган ёки 2028 йил январидан олдин чиқариладиган ўйинларга таъсир қилмайди.
Сўнгги йилларда ўйинчиларнинг диди ўзгарди ва кўпчилик ўйинларни юклаб олиш ёки уларни смартфон иловалари орқали онлайн равишда тақдим этиш усулини танлашни бошлади.
Компаниянинг март ойидаги ўйин дастурий таъминоти савдоси 2,64 триллион иенани (16,4 миллиард доллар) ташкил этди. Улардан жисмоний дискларнинг улуши умумий савдонинг 5 фоизидан камини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Toyota компанияси учувчи автомобилни ишга туширади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.