«Бугунги статистика маълумотларга қараб, мактабларда компьютер кўпдек туюлади. Аммо уларнинг кўпчилиги эски. 2000-2005 йиллардан бери ишлатилиб келаётган компьютерлар ҳам бор. Эндиликда беш йилдан бери ишлатилаётган компьютерларни текшириб, эскиларини яроқсиз деб топиш лозим. Шунинг учун қонунчиликда компьютерлар яроқлилик муддатини 5 йил деб белгилаш таклиф қилинмоқда», - деди Асхат Аймағамбетов.
Вазир, бундан ташқари, мактабларда Wi-fi узатишни йўлга қўйиш иши пайсалга солинаётганини танқид қилди.
Муаллиф: Аян Бекенўғли