Компания раҳбарияти норозилик намойишлар «жиддий» молиявий йўқотишларга олиб келганини, SAS акциялари 8 фоизга тушиб кетганини маълум қилди. Айни пайтда Франция ва Испания аэропортларида норозилик намойишлар давом этмоқда.
Air France авиакомпанияси Руасси – «Шарль де Голль» аэропортида юкларни саралаш тизимига таъсир кўрсатган оммавий норозилик намойишлар туфайли юки кечиккан ёки йўқолган 17 минг йўловчидан узр сўради.
Испанияда бортпроводниклар easyJet ва Ryanair авиакомпаниялари раҳбарияти ўртасидаги қарама-қаршилик кучаймоқда. Касаба уюшмалари ёзги таътил олдидан авиакомпанияларга босимни кучайтириш ниятида.