ASTANA. Kazinform — Европадаги энг фаол вулқонлардан бири бўлган Сицилиядаги Этна тоғи уйғонди, кул денгиз сатҳидан 4500 метр баландликка кўтарилди. Тоғ ёнбағирларидан 3300 метр баландликдаги қип-қизил лава оқимлари оқиб чиқди, деб ёзади Еuronews.
Ҳозирда Этна ўртача фаол. Бироқ Италия расмийлари вазиятнинг кескин ўзгаришидан қўрқиб, зилзила ҳақида огоҳлантиришнинг яшил даражасини сариқ рангга кўтарди.
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Этна тоғининг баландлиги 3357 метрни ташкил этади. Вулқонда 200 дан 400 гача субвулканик кратерлар мавжуд. Улар ойига бир неча марта отилиб чиқишади.
Этна фаоллиги Сицилия яқинидаги Эол ороллари архипелагидаги Тиррен денгизида жойлашган Стромболи вулқонининг отилиши билан янада кучайди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.