«Атлантика океанидан циклонлар ва атмосфера оқимларининг келиши билан мамлакат ҳудудида ҳаво ўзгариб туради. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), шимолий ҳудудларда қор, туман, ва бўрон бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Синоптикларнинг хабар беришича, 17-18 ноябр кунлари жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда.
18 ноябр куни совуқ шимоли-ғарбий антициклон келиши муносабати билан республика ғарбида ёғингарчилик тўхтайди.