Бу ҳақда ТАССга Россия Гидрометеорология марказининг илмий директори Роман Вилфанд хабар берди.
«Волга федерал округи ва Уралда иссиқлик туфайли ёнғин хавфи юқори. Ўрмонларда табиий ёнғин ўчоқлари пайдо бўлиши мумкин «, - деди у.
Вилфанднинг сўзларига кўра, яқин кунларда Якутия жанубида ва Хабаровск ўлкасида янги ўрмон ёнғинлари хавфи юқори бўлиши кутилмоқда.
»Қийин вазият, чунки юқори ҳарорат кузатилади, Якутия жанубида ва Хабаровск ўлкасида [кутилмоқда]«, - деди метеоролог.