«Қазгидромет» РДК матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай метеорологик шароитлар мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистоннинг аксарият жанубий вилоятларида кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги узоқ муддатли кўрсаткичларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Алмати вилоятида ўртача ҳосилдорлик 19 ц/га, Туркистон вилоятида 17,5 ц/га, Жамбил вилоятида 15,7 ц/га атрофида бўлади.
Айтиш жоизки, Туркистон вилояти учун прогноз биринчи марта ишлаб чиқилмоқда. Бу йил «Қазгидромет» прогнозлашнинг янги методологиясини мослаштирмоқда.
Жанубий вилоятлардаги ҳосилдорлик прогнозини фермерлар учун мўлжалланган «АgroData» иловасида кўриш мумкин.