«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикасининг ғарбий қисмида чанг бўрони кутилмоқда.
Фақат мамлакат жанубида - ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Республикада – кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Кундузи Алмати, Қизилўрда, Манғистау, Ақтўбе вилоятлари, Жетису, Улитау вилоятлари, Қостанай жанубида, Қарағанди вилоятларида 35-42 даражагача жазирама кутилмоқда.
Ақтўбе вилоятининг жанубида кун давомида жуда кучли иссиқлик 42 °С гача кузатилади.