«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият қисмида момақалдироқ ва кучли шамол эсиши, кундузи дўл, жануби-шарқда эса довул кутилмоқда. Республика шимолида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Қарағанди шимолида, Шарқий Қозоғистонда, Абай, жанубда, Павлодар шарқида, Жамбил вилоятларининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Кундузи Ғарбий Қозоғистоннинг Атирауда, Манғистаунинг шимоли-шарқида, Ақтўбе вилоятлари ғарбида кучли жазирама кутилмоқда.