Мўғулистон вакили Silk Way Star танлови ғолиби Мишель Жозеф мусиқа соҳасидаги улкан ютуқлари ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун II-даражали «Достық» ордени билан тақдирланди. Лойиҳанинг бир қатор иштирокчилари ва ташкилотчилари ҳам Давлат раҳбарининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Давлат маслаҳатчиси лойиҳанинг асосий ташкилотчилари - Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси ва China Media Group (CMG)га миннатдорчилик билдирди.
Ерлан Қарин Silk Way Star мусиқа танлови муваффақиятли халқаро лойиҳа бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди ва халқларимиз анъаналари ва қадриятлари бирлигини намойиш этади, деб таъкидлади.