ASTANA. Kazinform - Халқаро мусиқа танлови — Silk Way Starнинг иккинчи мавсуми биринчи сони Хитойнинг CCTV-3 (Variety Channel) ва CCTV-15 (Music Channel) телеканалларида, шунингдек, CCTV.com ва CCTV Arts рақамли платформаларида эфирга узатилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Кенг кўламли лойиҳада 12 мамлакатдан: Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Вьетнам, Малайзия, Туркия, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Янги Зеландия, Бразилия ва Грузиядан ижодкорлар иштирок этди.
Танловда Қозоғистон номидан Рухия Байдукенова иштирок этди. У қозоқ халқ қўшиғи «Бұлбұл»ни ижро этиб, Silk Way Star иккинчи мавсумининг биринчи босқичи ғолиби бўлди.
Халқаро лойиҳа ҚР Президенти Телерадиокомплекси томонидан China Media Group билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа турли мамлакатлар ва мусиқа анъаналари вакилларини бир саҳнада бирлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда танлов ғолиби Монголия вакили Мишель Жозеф бўлган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.