SILK WAY STAR халқаро танлови: Қозоғистон номидан хонанда Alem иштирок этади
ASTANA. Kazinform — Яқинда Астана шаҳрида бошланадиган SILK WAY STAR халқаро вокал танловида Қозоғистон номидан хонанда Alem (Малик Батирхан) иштирок этади. Бу ҳақда нуфузли санъат танлови муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Бу катта масъулият. Умуман мусобақаларда қатнашмаганимга анча бўлди, саҳнада гуруҳ билан чиқиш қилганимдан кейин танловда қатнашишни унутиб қўйдим. Шу боис, таклиф келганида, албатта, бу лойиҳада ўзимни қанчалик кўрсатишим мумкинлиги ҳақида кўп ўйладим. Лекин мамнуният билан қабул қилдим, чунки жаҳон саҳналарида байроғимизни ҳилпиратиш мен учун катта шарафдир. Бундай имконият учун катта раҳмат! Мен бор кучимни ишга соламан ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан”, — деди ёш хонанда.
Шунингдек, у ҳар бир эпизодда лойиҳа мавзуси ўзгариб туришини ва танлов талабларидан келиб чиқиб, ҳеч қандай тафсилотларни ошкор эта олмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг суратга олиш ишлари 20 августда бошланади. Финал танлови 22 ноябрда «Jibek joly/Silk Way» телеканали ва иштирокчи давлатларнинг асосий телеканалларида намойиш этилади.
ҚР Президенти ТРК ва CMG Медиа корпорацияси томонидан ташкил этилган танловда 12 давлатдан — Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Малайзия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллар иштирок этади.