Қуролли ҳужум оқибатида 20 га яқин одам яраланган.
Полиция ўқ узган шахсни ҳибсга олди. 60 ёшли эркак қўриқлананган ҳолда касалхонага олиб кетилган.
"Эркакнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Унинг жисмоний жароҳатлари ва руҳий ҳолати текшириляпти", - деди Сидней полицияси.
Отишманинг мақсади ҳозирча аниқланмаган. Бироқ полиция воқеа терроризм ёки дин сабаб бўлмаган деб ҳисоблайди.
Аввалроқ АҚШнинг Мичиган штатида қуролланган шахс мормон черковига машина ҳайдаб кириб, ўт очгани ҳақида хабар берилган эди.