Лойиҳа бизнесмен Томас Гассерга тегишли Швейцариянинг Brünig Mega Safe AG компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш ишлари шу йилнинг январь ойида бошланган. Компания вакили Хуго Шиттенхельмнинг сўзларига кўра, қўриқланадиган ҳудуд қурилишининг асосий босқичи якунланди. Биринчи омборларни 2028 йилга қадар тайёр қилиш режалаштирилган.
Битта омборнинг нархи 1 миллион еврогача етиши мумкин. Мижоз ундан 99 йил давомида фойдаланиш ҳуқуқини олади. Дастлабки шартномалар аллақачон имзоланган.
Тоғ ичида жами 20-25 та алоҳида омборхона жиҳозланиши режалаштирилган. Улардан фойдаланиш ҳуқуқи ер кадастрида рўйхатга олинади. Шунинг учун бу иншоотлар оддий банк сейфидан кўра кўчмас мулкка ўхшайди.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, омборлар ўғирлик, ҳужумлар ва табиий офатлардан ҳимояланган. Кириш кўп даражали хавфсизлик тизими орқали амалга оширилади.
Томас Гассернинг сўзларига кўра, қўриқланадиган ҳудудга кириш учун ташриф буюрувчилар бир нечта дарвоза ва назорат пунктларидан ўтишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, Хитой яна миллиардерлар сони бўйича дунё етакчисига айланди.