Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда мамлакат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли мамлакатлардан беғараз ёрдам сифатида шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ниқоблар ва бошқа зарур воситалар тақдим этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан яна бири сифатида Швейцария ҳукумати томонидан тақдим этилган беғараз кўмакни айтиш мумкин.
Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган FFP2 маркали 1 145 000 дона тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди.
Тиббий ниқоблар коронавирусга қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот заҳираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилганини таъкидлаш жоиз.