Ҳодиса оқибатида икки киши бедарак йўқолган. Соҳил хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, улар беш соатдан бери топилмади. Йўқолганларни қидиришда олти кичик кема, иккита савдо кемаси ҳамда Швеция ва Дания вертолётлари иштирок этмоқда. Дания TV 2 телеканалига кўра, бедарак йўқолганлар ағдарилган кема ичида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Ҳодиса ҳақидаги хабар Швеция денгиз бошқармасига 04:30 да Scot Carrier Британиянинг кемасидан келиб тушган. Экипаж аъзоларининг айтишича, улар сувдан келаётган қичқириқни эшитишган. Кемадан резина қайиқ туширилган, аммо ҳеч ким топилмаган.