Шри-Ланкада сув тошқинлари қурбонлари сони 334 нафарга етди

Фото: Фото: Синьхуа

ASTANA. Kazinform — Маҳаллий вақт билан якшанба куни соат 18:00 гача Шри-Ланкада ноқулай об-ҳаво сабабли ҳалок бўлганлар сони 334 нафарга етгани хабар қилинди. Бу ҳақда Ланкадаги Фавқулодда вазиятлар билан курашиш маркази маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа.

Марказ маълумотларига кўра, камида 370 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Шиддатли ёмғирлар, сув тошқинлари ва селлар жами 1 118 929 киши ва 309 607 оилага таъсир кўрсатди.

Фавқулодда ҳолат туфайли Шри-Ланка Таълим вазирлиги ўз тасарруфидаги барча университетлар, олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар таълими марказларида ўқув жараёни 8 декабргача тўхтатилишини эълон қилди.

Таъкидланишича, ушбу қарор кенг тарқалган тирбандликлар, инфратузилманинг шикастланиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари келтириб чиқарадиган хавфлар туфайли қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрда Шри-Ланкадаги кўчкилар ва сув тошқинлари 47 кишининг ҳаётига зомин бўлганини ёзган эдик. Кўп ўтмай, табиий офатлар туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.