Шри-Ланканинг Ғарбий провинциясидаги қариялар уйида содир бўлган ёнғин 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ёнғин 3 июнь кечқурун Хорана шаҳрининг Ангуруватота туманидаги қариялар уйида содир бўлган.
Қутқарувчилар 44 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Етти нафар жароҳатланган одам тиббий ёрдам кўрсатиш учун яқин атрофдаги касалхонага олиб кетилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, яна уч киши бедарак йўқолган.
Мутахассислар ҳозирда ёнғин сабаби ва шароитларини ўрганмоқда.