23 ёшли А.Ғалиахметов жаҳоннинг энг яхшилари билан бирга чиқиш қилиб, 8-ўринни эгаллади.
Бу масофада Олимпиада чемпиони унвонини Жанубий Корея вакили Хван дэ Хон қўлга киритди.
Кумуш медални канадалик Стивен Дюбуа, бронза медалини эса россиялик Семен Елистратов қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бу натижа қозоғистонлик Адил Ғалиахметов учун катта ютуқдир. Адил катталар ўртасида Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этди ва биринчи имкониятдаёқ финал босқичига йўлланма олди.
Фото: Владислав Семенов, Қозоғистон МОҚ