Ўтган ҳафта охиридан буён ШУАВнинг кўп қисми ғайритабиий аёзли об-ҳаво билан совуқ фронтга дучор бўлди. Сўнгги кунларда Шинжон шимолидаги бир қатор туманларда минус 40-50ºС гача совуқлар кузатилди.
Хитойнинг Миллий метеорология маркази (МММ) душанба куни Хитойнинг аксарият ҳудудларида совуқ ҳаво ҳарорати туфайли максимал тўқ сариқ даражадаги огоҳлантиришни янгилади.
МММ прогнозига кўра, душанбадан пайшанбага қадар Хитойнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 8-12ºС га, мамлакатнинг баъзи ҳудудларида эса 20ºС дан ошиши мумкин.
Хитой уч даражали совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш тизимини қабул қилди, энг юқори хавф даражаси тўқ сариқ рангда, кейин эса сариқ ва кўк рангда кўрсатилган.