Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 31 август куни соат 08:50 да Шимолий Осетия Республикаси – Алания Фавқулодда вазиятлар қидирув-қутқарув гуруҳига воқеа гувоҳидан алпинистлар Казбек тоғида кўчки остида қолганлиги ҳақида хабар келган. . Дастлабки маълумотларга кўра, алпинистлар Грузия томондан тоққа чиқишган. Уларнинг сони аниқланмоқда.
Жабрланганларга ёрдам бериш учун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вертолёти келиши кутилмоқда.